Фитнес
Фитнес

Befit комплекси – фитнес саноатининг тубдан янги йўналишидир. Бизнинг клуб  ўзига ўхшаган клубларнинг беш юлдузли хизматларнинг энг яхши анъаналарини инновацион спорт технологиялари билан бирлаштириган  биринчи ва ягона клубдир. Оддий мушғулот спорт залларини унутинг! BeFit ҳар бирингизга элита фитнес дунёси эшикларини очишингизни таклиф этади.

Фитнес-тест

Таълим услуби ва интенсивлигини танлашдан олдин, малакали мутахассислар томонидан олиб бориладиган батафсил тестдан ўтишингизни таклиф этамиз. Амалдаги энг янги технологиялар ёрдамида мутахассисларимиз тана ҳолатини жуда аниқ таҳлил қилишади. Бунинг учун қуйидаги маълумотлар тўпланади:

  • Бўй, вазн, тана ҳажмини ўлчаш,
  • Босим ва юрак уриш тезлиги кўрсаткичлари,
  • Тана таркибини аниқлаш (ёғ, суяк ва мушак тўқималарининг нисбати),
  • Модда алмашинуви ва бошқаларга сарф қилинадиган калорияларни ҳисоблаш.

Олинган маълумот инсон соғлиғининг аҳволи ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилади ва сиз учун оптимал машғулоталар дастурини яратишга имкон беради.

Тананинг ҳолати тўғрисида мълумот йиғишдан ташқари, мутахассисларимиз жисмоний фаолиятга тайёргарлиги бўйича тест синови ўтказадилар. Тест синови қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

  • Чидамлиликни аниқлаш,
  • Мослашувчанликни баҳолаш,
  • Куч кўрсаткичлари,
  • Аэробик тест синови,

Йиғилган маълумотлар инсоннинг келажакдаги юкламаларга тайёрлигини объектив баҳолайди. Фақат шу тарзда танланган машғулотлар дастури ҳақиқий фойда келтиради ва фақат шу йўл билан мақсадга аниқ эришиш мумкин!

Шахсий машғулотлар 

Агар сиз машғулотларни малакали мураббий билан бирга бошласангиз, сиз бошлаган ишингиз муваффақиятга маҳкум. Ушбу баёнот хар қандай ҳолатда ва айниқса, беқиёс соғлиқ, ажойиб мукаммал ҳолат ва идеал жисмоний кўринишга эга бўлиш йўлида қўйилган биринчи қадамлар учун ҳақиқийдир. Фитнес клуби остонасини биринчи марта кесиб ўтишда дархол мақсадга эришиш ва нафақат зарур спорт турини, балки оптимал юк даражасини танлаш ҳам қийин.

Клубимизга янги аъзо бўлганларга шахсий мураббий хизматидан фойдаланишни таклиф қилади. Юқори малакага эга бўлган халқаро тоифадаги мутахассислар индивидуал машғулотлар режасини ишлаб чиқадилар. Машғулотларга ташриф буюришнинг шахсий сценариясининг асосини, аввало қўйилган мақсад, олдинги тажриба ва қарши кўрсатмалар ётади

Шахсий машғулотлар – шахсий комилликка эришишнинг энг самарали йўлидир. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, улар туфайли сиз нафақат спорт билан дўстлашмаганлар фонида, балки гуруҳ машғулотларини афзал кўрувчиларни фонида ҳам яхшигина ажралиб турасиз.

Гуруҳ машғулотлари

Гуруҳ машғулотлари кўплаб афзалликларга эга. Ишонч билан айтишингиз мумкинки, улар:

  • Соғлом рақобат муҳитини пайдо бўлишга таъсир қилади – ортда қолаётганлар гуруҳ ектачиларга етиб олишга ҳаракат қиладилар, улар эса ўз навбатида натижаларини яхшилаш интиладилар;
  • Жамоавий хис-туйғуларни ижобий кучини беради – ҳар бир машғулот қизиқарли ва максимал даражада ижобий ўтади;
  • Молиявий нуқтаи назардан янада фойдали бўлади;

Интизомни танлашда ўзингизнинг ички туйғуингизга, бу ёки бошқа йўналишга бўлган хайрихоҳлик асосида танловингизни амалга оширишингиз мумкин. қилишингиз мумкин. Танловнинг тўғрилигида тўлиқ ишонч ҳосил қилиш учун ҳамда BeFit  томонидан тақдим этилаётган ҳар бир йўналиш ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишинги учун меҳмон сифатида ташриф буюришингизни таклиф қиламиз.

Табата

Табата тизими (ёки Табата протоколи)- бу гипер-интенсив оралиқли машғулотдир.

HIIT

HIIT – максимал ва мўътадил юкламали такрорланувчи оралиқлардан ташкил топган қисқа давомийликдаги қувват ёки кардио машғулот

BeFit

BeFit – бу бизнинг фитнесс клубимиз мижозлари фойдаланиши мумкин бўлган муаллифлик машғулотлар тизимидир.

Cycling

Cycling – ҳозирги кунда машҳурликнинг энг юқори чўққисида жойлашган фитнес йўналишидир.

VIPR

VIPR -дан фойдаланишнинг машҳурлиги, у билан ҳаракатланишдаги комбинациялар сонининг чексизликка интилиши билан изоҳланади.

Zumba

Zumba – бу иссиқ Лотин Америка ритмлари билан жўр бўлиб қиздирадиган машғулотдир.

Степ Аэробика

Степ аэробика – бу ритмик мусиқа остида степ-платформада бажариладиган махсус машқлар тўпламидир.

Tone Up

Tone Up - асосий мушак гуруҳларига таъсир қиладиган интенсив машқлар йиғиндисидир.

MMA (Fighting Zone)

Мы предлагаем широкий спектр единоборств от вольной борьбы, бокса до популярных за рубежом Муай-тай и Джиу-джитсу.

Booty Blast

Booty Blast - бу оёқ ва думба қисм мушакларини атрофлича яхшилашга ва мукаммал рельефга эришишга имкон берувчи дастурдир.

Multiplay-Площадка

Бадминтон, баскетбол, волейбол и многое другое.

BeFit Kids

BeFit kids – бу болалар аудиторияси учун ўзига хос ва тўлиқ мослаштирилган фитнес дастуридир.

BOSU

BOSU - фитнесдаги замонавий йўналишдир.

TRX

TRX –сиртмоқлардан ясалган махсус кўринишдаги тренажердан фойдаланадиган комплекс машқдир.

Фитнес Алифбоси

Фитнес алифбоси - бу BeFit клубининг ёш ва жуда ёш меҳмонлари учун мўлжалланган дастур.

Core Fit

Core Fit - BeFit фитнес клубининг меҳмонлари учун мўлжалланган эксклюзив дастур.

Body Balance

Body Balance- бу Хитой гимнастика, Тай-чи, пилатес ва йога элементларини бирлаштирган машғулотлар дастуридир.

Pilates

Pilates - тананинг барча мушакларини мустаҳкамлаш, қоматни тўғирлаш ҳамда мувофиқлаштиришни яхшилагга йўналтирилган машқлар комплексидир.

Yoga

BeFit ўз меҳмонларига мослаштирилган йога бўйича машғулотларни таклиф этади.

Бизнинг рақс дарслари алоҳида мақтовлар ва хурсанд фикрларга сазовордир. Ажойиб жиҳозланган залларда профессионал мураббийлар  ҳар бир истаган кишига: у ёқтирган рақс услубини эгаллашга; мусиқани эшитиш қобилиятини ва ритм туйғусини ривожлантиришга; нафосат ва нозик ҳаракат устида ишлашга ёрдам беради. Биз рақс билан танишув хобби бўлиб бошланиб кейинчалик бутун ҳаёт маъносига айланган кўпгина ҳолатларни биламиз.

Тўғри мувозанатлашган гуруҳ дастурини танлаб, сиз кутилган натижаларга эришишингиз ва энг муҳими уларни узоқ муддатга сақлаб қолишингиз мумкин. Мунтазам машғулотлар, жараёнларга масъулият билан ёндашиш ва мураббийларнинг эътиборли муносабати туфайли, сиз қуйидаги қобилиятларни: мувозанат, портловчи куч, чидамлилик, эгилувчанлик, мувофиқликни ва чаққонликни ривожлантирасиз ва мукаммаликка олиб чиқасиз.

Қайта қўнғироқ қилишни буюриш

BeFit клуби картасини харид қилиб, сиз клубнинг тўлақонли аъзосига айланасиз, тўлиқ унинг имкониятлари ва афзалликларидан фойдаланиш имониятига эга бўласиз.

  • Машғулот зали, бассейн, аэроб студияси, жанговор санъат, махсус танлаб олинган гуруҳ дастурлар доирасидаги йога ҳамда бизнинг СПА термал комплексидан бепул фойдаланишингиз мумкин.
  • BeFit нинг бой спорт ва  оқсуяклар ҳаёти, мавзули фитнес турларда, Outdoor-машғулотларда қатнашиш.Клубнинг иш вақтлари:
    Иш кунлари 7:00 дан 23:00 гача
    Дам олиш ва байрам кунлари 8:00 дан 22:00 гача
  • Савдо бўлимининг иш вақти:
    8:00 дан 22:00 гача






Последние Новости

See all
Grand Opening
Grand Opening
29 Ноябрь 2017