Zumba

Zumba – бу иссиқ Лотин Америка ритмлари билан жўр бўлиб қиздирадиган машғулотдир. Бу спорт тури бутун дунё аҳолисининг машғурлиги ва севгисига  эришган. Мунтазам Zumba машқлари жуда ажойиб жисмоний шаклга олиб келади. Бундан ташқари, энергетик мусиқа остида оддий рақс ҳаракатларини бажариш вақтни мамнуният билан ўтказиш имкониятини беради.

Дастур машҳур рақс элементлари  – меренге, сальса, мамбо, калипсо, ча-ча-ча, фламенко, румба и бошқа элементларини ўз ичига олади. Ғаройиб кўриниши мумкин, лекин ушбу машқнинг бир соати ичида 800 ккал. ёқиш мумкин.  Лекин бу ҳақиқат! Бундан ташқари, у ҳар бир инсон учун ўзига бўлган ишончни ошириш ва янада  бемалол бўлишга ёрдам беради.

Zumba фитнес мажмуаси фойдали томонлари

Ушбу машҳур машғулот кўплаб афзалликлар эга, жумладан:

  • Тез вазн йўқотиш, бутун танани тонус ҳолатида ушлаб туриш
  • Ҳазм қилиш жараёнининг яхшиланиши ҳамда юрак-қон томир тизимига ижобий таъсири;
  • Ижобий энергия ва ижобий ҳис-туйғуларга тўйиниш;
  • Янги келанлар томонидан тезда ўзлаштириш;
  • Ёшга оид чекловларнинг йўқлиги;
  • Барча мушак гуруҳларининг жараёнда иштироки;
  • Муаммоли жойларда мукаммал иш;
  • Қоматни тўғирлаш;
  • Мушаклар ва бўғинларнинг пластиклигини ва эластиклигини мустаҳкамлаш.

Zumba – бу қиздирадиган мусиқа остида дам олиш учунажойиб сабаб. Ушбу фитнес дастури билан шуғулланиш учун рақс кўникамасига эга бўлиш шарт эмас. Бшланғич даврда мусиқа остида ҳаракатланиб туриш ва ҳузур қилиб туришнинг ўзи етарли. Беш-олтита машғулотлардан сўнг асосий ҳаракатларни мукаммалл ўзлаштириш ва танангизни мукаммал маҳоратига йўл очиш мумкин бўлади.

Катта ва куч юкламаларни ёқтирмайсизми? Улар сизга зерикарли бўлиб туюладими? Унда Zumba билан рақсга тушинг, тонусингизни кўтаринг ва ортиқча вазнни йўқотинг!