
BOSU
BOSU – фитнесдаги замонавий йўналишдир. Синф хонасида ярим шар шаклида махсус спорт тренажердан фойдаланиш мувозанат ва мувофиклаштиришни ривожлантиришга ёрдам беради. Машғулот давомида, мушак- стабилизатори деб аталадиган идеал ҳолатда ишланади, улар фақат мувозанатни сақлаб қолиш учун машқ бажариш давомида қўшилади. Ушбу мушак гуруҳини мақсадли мустаҳкамлаш инсоннинг таянч-ҳаракат тизими ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади.
BOSU машқларининг афзалликлари
Тренажер билан машқ бажариш давомида ижобий кайфият пайдо бўлади ҳамда машқ бажариш жараёни эса жозибалироқ туюлади.
Бундан ташқари, BOSU:
- Аэробик ва куч комплекслари учун универсал тренажер ҳисобланади;
- анъанавий машқлар (ўтириб туриш, олдинга ташланиш, планк ва ҳоказо) бажариш таъсирини кучайтиришга имкон беради;
- Кўпроқ калория йўқотишга ёрдам беради (одатий машқлар билан солиштирганда);
- Ҳатто тананинг бошқа соҳалари учн машқлар бажаришда ҳам қорин ва орқа мушакларни мустаҳкамлайди;
- Қоматни тўғирлаш;
- мослашувчанликни ва чайирликни ривожлантиради;
- куч кўрсаткичларини оширади;
- жароҳат олишди истисно этади;
- вестибуляр аппарат ишини яхшилайди;
- турли машқлар комплексларини бажаришга имкон беради.
BOSU – фитнессда янги хис-туйғулар қидирувчилар ҳамда ўзининг жисмоний ҳолатига диққат билан қайғурадиганлар учун идеал бир танлов!