Спорт

Ўйин зали 

Бадминтон, баскетбол, волейбол. Спортнинг ўйин турлари бўйича машғулотлар ва турнирлар ўзида жисмоний юклама, ўйиндан қониқиш ва рақобат руҳини бирлаштиради.

Спортнинг ўйин турлари нафақат яхши жисмоний формани сақлаб қолишга, балки шахсий фазилатларни ривожлантиришга ҳам ёрдам бериши исботланган.

Бадминтон – ҳар қандай ёшдагилар ва турмуш тарзига эгалар учун. У моторика ва рекцияни, психик мувозанатни ривожлантиради, зўриқишни бартараф қилишга ва организмнинг умумий тонусини оширишга ёрдам беради.Воланнинг ҳаракатини кўзатиш кераклиги туфайли бадминтон кўз мушакларини кучайтиришга ёрдам беради.

Баскетбол жуда жозибали ва динамик жамоавий спорт туридир. У мувофиқлаштириш, ҳаракат ва чидамлиликни ривожлантиради, ягона уйғунлашган бир жамоа бўлиб ҳаракатланишга ўргатади ҳамда жамоанинг бошқа аъзоларининг ниятларини тушунишга ёрдам беради.

Волейбол – энг машҳур ва кўпчиликнинг энг севимли спорт турларидан биридир ва бу нафақат координацияни ва реакцияни ривожлантиришга ёрдам беради, балки жамоа руҳини тўлиқ ҳис этишга ёрдам беради. Бундай машқлар психологик ҳолатни яхшилашга ва умумий кайфиятни оширишга ёрдам беради.

Стол тенниси – бу фаол ва ихлосли кишилар учун спорт туридир. Бу спорт ажойиб реакция ва  ҳаракатларнинг яхши координациясига, тезлик фазилатларни ривожлантиришга ва таъсирнинг тезлигини оширишга ёрдам беради. Бадминтондан сўнг энергия сарф-харажатлари бўйича бу турдаги спорт етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.

СКВОШ – кортнинг ёпиқ майдонида тўп ва ракетка билан ўйналадиган аниқлик ва чидамлилик учун  динамик ва қизиқарли ўйин. Жисмоний юклама бўйича энг интенсив спорт ўйинлари бу тўп ва ракетка билан ўйналадиган ўйинлардир.

Сквош ҳаракатларнинг чидамлилиги ва мувофиқлашувини самарали ривожлантиради, оёқларнинг, думба қисми, пресс ва орқа қисм мушакларини мустаҳкамлайди, юрак-қон томир тизимига ижобий таъсир этади ҳамда ортиқча вазнни йўқотишнинг яхши усули ҳисобланади.

Теннис ёки баскетбол, бадминтон ёки Сквош бўладими барча ёшдагилар бу ўйинларни ўйнай олади. Спорт билан шуғулланиш нафақат тананинг жисмоний кучини мустаҳкамлайди, балки руҳий саломатликни тўлиқ тартибга келтириб, кайфият ва ўз-ўзини ҳурмат қилиш даражасини оширишга ёрдам беради. Ҳа шуддай ва оддий – спорт ҳаётни ёрқин ранглар ва кўп ижобий ҳис-туйғулар билан тўлдириши мумкин. Соғлиқни сақлаш учун ўйнанг ва махсус Taraflex қопламаси сизниа тасодифий жароҳатлардан қутқаради!

MMA (fighting zone)

Эркин кураш, боксдан тортиб чет элларда машҳур бўлган Муай-Тай ва Джиу-джитсугача бўлган кенг кўламдаги якка курашлар. Клубда кўплаб йўналишлар бўйича номдор мутахассислар фаолият юритадилар. Клубимиз сизга гуруҳ ва шунингдек шахсий машғулотларни таклиф қилади, чунки бу оғир кундан кейин чарчоқни чиқариш учун ажойиб усул ва ўзингизнинг шахсий мудофаа бўйича билимларингизни тўлдиришдир.

Crossfit zone (functional zone)

BeFit клуби сизга Crossfit box тамойили асосида билан жиҳозланган идеал функционал майдонни таклиф этади. Машғулотларни янги бошлаганлардан hard core машқларини севувчилар ва профессионал атлетлар учун кўп кўринишдаги машқ дастурлари. Функционал машқлар асосида ва бу машқлар ўзида гимнастика, оғир атлетика ва югуриш ва бошқа кўпгина спорт турларининг  энг яхши томонларини мужассамлаштирган машғулот дастури.

Универсал ўйин зали – бизнинг фитнес клубимизнинг фахридир!

Бу кенг зал бадминтон, волейбол ва баскетбол ўйинларини ўз ичига олади.

Кун тартиби

Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс

Қайта қўнғироқ қилишни буюриш

BeFit клуби картасини харид қилиб, сиз клубнинг тўлақонли аъзосига айланасиз, тўлиқ унинг имкониятлари ва афзалликларидан фойдаланиш имониятига эга бўласиз.

  • Машғулот зали, бассейн, аэроб студияси, жанговор санъат, махсус танлаб олинган гуруҳ дастурлар доирасидаги йога ҳамда бизнинг СПА термал комплексидан бепул фойдаланишингиз мумкин.
  • BeFit нинг бой спорт ва  оқсуяклар ҳаёти, мавзули фитнес турларда, Outdoor-машғулотларда қатнашиш.Клубнинг иш вақтлари:
    Иш кунлари 6:00 дан 23:00 гача
    Дам олиш кунлари 8:00 дан 22:00 гачаСавдо бўлимининг иш вақти:
    8:00 дан 22:00 гача






Сўнгги янгиликлар

Ҳаммасини ўқиш
Grand Opening
29 Ноябрь 2017