Yoga

BeFit ўз меҳмонларига мослаштирилган йога бўйича машғулотларни таклиф этади. Машқларда тажрибали мураббийлар йога асанларини ўргатишади (аста-секин оддийлардан мураккаблашиб борадиган), тўғри нафас олиш ва медитация техникасига эътибор беришади. Йоганинг чуқур фалсафасига кириб бормаслик  иштирокчиларга катта фойда ва дарслардан ажойиб лаззат олишига тўсқинлик қилмайди.

Йоганинг афзалликлари

Мунтазам йога билан шуғулланиш танани ва руҳни уйғунликка олиб келади. Тажрибали мураббийлар раҳбарлигида ажойиб натижаларга эришишингиз мумкин:

  • Барча мушак гуруҳларини кучайтириш;
  • Тананинг контурини текислаш;
  • Целлюлитдан қутулиш;
  • Мослашувчанликни ошириш;
  • Қоматни текислаш;
  • Модда алмашинувини меъёрига келтириш;
  • Эмоционал ҳолатни нормал ҳолатга келтириш.

Йога дарслари учун жиҳозланган BeFit залларида ўзига хос кайфиятни шакллантиришга ёрдам берувчи махсус атмосфера яратилган. Машғулотни бўшаштирувчи мусиқа кузатиб боради. Тинч ёритиш залдан ташқаридаги ҳаётни унутишга ва машқ бажаришга бутунлай эътибор қаратишга ёрдам беради.

Фитнес клубимизда йога билан жинси, ёши ва жисмоний тайёргарлигидан қатъи назар истаган шуғулланиши мумкин. Гуруҳлар билан ишлаш учун биз ўз ҳаётларини йогага бағишлаган ва ўқувчиларига ушбу йўналишга ўз муҳаббатини ўтказа оладиган  номдор ва юқори малакали мураббийларн таклиф қиламиз.

Йогани танлаб, сиз уйғунлик ва соғлиқ йўлини тутасиз!