VIPR

VIPR – махсус спорт жиҳози – 1 метр узунликдаги ва 4 килограммдан 26 килограммгача бўлган бўшлиқли, ушлаш учун бир нечта тешиклари бўлган қувурдан фойдаланган ҳолда бажариладиган фитнесс машғулотлари. Бир дона VIPR бир нечта спорт жиҳозлар: гирялар, гантеллар, штангалар, тўплар (шу жумладан фитбалл) ва шунга ўхшашларнинг ўрнини муносиб эгаллаши мумкин. Машғулот жараёнида сиз ViPR на айлантиришингиз, думалатишингиз, отишингиз ва бошқа ишлар бажаришингиз мумкин. Жиҳоз ясашда ишлатилган резина уни босишга, баландликдан тушишга  ва бошқа механик таъсирларга чидамли қилади.

VIPR билан ишлашнинг афзалликлари

VIPR билан машғулотда қатнашиб сиз қуйидагиларга амин бўлишингиз мумкин:

  • Тананинг мушаклари комплекс шаклда ривожланади;
  • Жисмнинг оғирлигини босқичма-босқич ошириш жисмоний фаолият ва чидамлиликни  ривожлантиришга ёрдам беради;
  • Мушак массасининг аста-секин ошиши;
  • Ортиқча ёғ миқдори йўқолади;
  • Кайфият ва умумий холат яхшиланади.

VIPR -дан фойдаланишнинг машҳурлиги, у билан ҳаракатланишдаги комбинациялар сонининг чексизликка интилиши билан изоҳланади. Буларнинг барчаси VIPR билан бажариладигант машқлар комплексини нафақат самарали, балки қизиқарли қилади.