TRX

TRX –сиртмоқлардан ясалган махсус кўринишдаги тренажердан фойдаланадиган комплекс машқдир. Фитнеснинг ушбу йўналиши мукаммал танага эга бўлишни истаганлар учун жуда яхши тўғри келади, чунки машқ давомида деярли тананинг ҳар бир сантиметри ҳаракатда бўлади. Ёрқин натижага эришишда асосий ёрдамчи – бу одамнинг вазни – айни ўз килограмлари машқ иштирокчисига тез ва самарали равишда ортиқча нарсани йўқотишга имкон беради.

BeFit клубида тайёргарликнинг ҳар хил турлари ҳамда ўзида чидамлилик, куч, мослашувчанлик ва чўзилиш машқларини мужассамлаштирган TRX дастурининг бир неча хил турлари мавжуд. Машқ пайтида:

  • орқа,
  • оёқлар,
  • думба қисми,
  • қорин пресси,
  • қўллар мушаклари самарали ишланади.

Фитнеснинг ушбу турини ўзингиз учун танлашда, ўз устунгизда жиддий ишлашингиз учун мослашишингизга тўғри келади. Бироқ, юқори даражадаги юкламаларнинг мавжудлиги бир неча ойдан сўнг орзу қилинган ҳолатга келишингиз мумкин.

TRX – машғулот залига ажойиб алтернативадир. Залдан фарқли ўлароқ, мушаклар “кўчиб ўтмайди”, балким мустаҳкам, эгилувчан бўлади ҳамда чиройли рельефга эга бўлади. Бундан ташқари, машғулотлар дастури ортиқча вазндан қутилишга ҳаракат қилаётганлар учун самаралидир.

ТРХ – ўз устида ишлашни яхши кўрадиган ва ҳамма нарсада мукаммалликка эришишга интилувчилар учун энг яхши танловдир!