Tone Up

Tone Up – асосий мушак гуруҳларига таъсир қиладиган интенсив машқлар йиғиндисидир. Унинг анъанавий куч-қувват машқларилан асосий фарқи – бу юқори темп ва кўп сонли такрорлашдан иборатлигилдир. Машғулот давомида максимал таъсирга эришиш учун қўшимча асбоб-ускуналар – штанга ишлатилади. Кичкина вазн билан катта темпда билан амалга ошириладиган машқ, нафақат вазн йўқотишга ёрдам беради, шунингдек, танангиз гўзал рельефга эга бўлишига имкон беради.

Машқларнинг бутун мажмуасини шартли равишда икки гуруҳга бўлиш мумкин: баданнинг юқори ва пастки қисмлари мушакларини мустаҳкамш. Юқори ёғ йўқотиш машқлари тезда вазн йўқотиш ва сизнинг танангизни  чиройли қилишга ёрдам беради. Tone Up – куч ва аэробик юкламаларнинг мукаммал бирикмасидир.

Машғулотларда ёши ва жисмоний тайёргарлигиан қатъий назар исталган киши қатнашиши мумкин  мумкин. Ўрта ва юқори интенсивлик юкламалар нафақат ортиқча килограммларни йўқотишга ёрдам беради.

Tone Up нинг асосий афзалликлари

Мунтазам машғулотлар билан сиз тез орада ижобий ўзгаришларни кўрасиз. Улар қуйидагилардир:

  • яхши шаклланган тана, мушакларнинг чиройли рельефи;
  • жисмоний ривожланиш (чидамлилик, куч, қомат, чўзилиш, мувозанат);
  • калорияларни тезда ёқиш.

Машғулотлар бутун танага ҳам катта фойда келтиради:

  • Қон ҳажми ошади ва бу кислороднинг яхши айланишини таъминлайди;
  • Юрак-қон-томир, суяк тизимини мустаҳкамлайди;
  • жисмоний юкламалр орқали иш қобилияти ошади;
  • асаб тизимининг ҳолати барқарорлашади.

Мураббийларимиз бу дастурни бўғинлар ва ўмуртқа поғанасига тушадиган оғирликларни камайтириш учун ишлаб чиқадилар. Шунинг учун, Tone Up курслари ортиқча вазнли одамлар учун, шунингдек, 50 ёшдан ошган эркак ва аёллар учун тавсия этилади. Мунтазам жисмоний машқлар кўп касалликларни унутишга ва касалликларга қарши курашишга ёрдам беради.

Tone Up куч юкламалари билан сиз тезда ортиқча вазнни йўқотишингиз ва бутун танангизнинг чиройли рельефига эришишингиз мумкин.