Табата

Табата тизими (ёки Табата протоколи)- бу гипер-интенсив оралиқли машғулотдир.  Саккизта бир ҳил  қисмлардан иборат бўлган машғулотнинг битта циклини бажариш учун 4 дақиқа ажратилади. Ўз навбатида, ҳар бир қисм  маълум бир мушаклар гуруҳига бериладиган 20 сониядан иборат интенсив юклама ва 10 сониядан иборат  тикланиш машқига бўлинади.

Тренир томонидан белгиланган циклларнинг сонини такрорлаш сизнинг танангизни қисқа муддатда тўлиқ тартибда олиб келишга имкон беради. Ҳафтасига ярим соатлик 2-3 мартта машғулот (дақиқа иссиқлик ва отишни ўрганиш), бир ойдан кейин натижани ҳис қилиш ва, энг муҳими, кўзгуда ажойиб натижаларни кўриш мумкин.

Табата тизимининг асосий афзалликлари

Ушбу йўналишни танлаганингиздан қуйидагиларга амин бўлишингиз мумкин:

  • Услубнинг соддалиги- ҳатто машғулотни янги бошлаган ҳам уни эгалаши мумкин;
  • Ёғни  тезда йўқолиши – машғулотдан сўнг йиғилган ёғ миқдори бир сутка довомидда “эрийди”;
  • Муаммоли тана қисмларини самарали ва мувозанатли тўғирлаш;
  • Бир нечта машғулотлардан сўнг кайфиятининг сезиларли даражада яхшиланиши ва ҳаёт тонусининг кўтарилиши.

Машғулотга тўлиқ берилиш –  Табата тизимидаги машғулотларига қўйилган  асосий талабдир. Фақатгина 100 фоизлик қунт қилиш орқали, ўзингизнинг мақсадингизга эришишингиз мумкин.

Табата – бу ўзларининг тиғиз вақт жадвалида, ўзларининг соғлом ва ажойиб ташқи қиёфасига ғамхўрлик қилиш учун озгина вақт ажратадиганлар учун энг мақбул танловдир!