Степ аэробика

Степ аэробика – бу ритмик мусиқа остида степ-платформада бажариладиган махсус машқлар тўпламидир. Машғулот аэробик машқлар билан мужассамлаштирилган зинадан юришни эслатади. Дастур қўшимча килограммларни самарали ёндиришга, чиройли тананинг ва қоматни шаклланишига қаратилган.

Степ аэробик машқлари жуда оддий ва ҳар қандай шахс, ёши ва жисмоний тайёргарлик даражасидан қатъи назар, уларни бажариши мумкин. Платформанинг баландлигини катта юклама учун баландроқ қилиб созланиши мумкин. Ҳар бир дарс 50-60 дақиқа давом этади, унинг давомида ўртача 300 килокалорий йўқотилади.

Степ-аэробикасининг афзалликлари

Степ-аэробикасини қўрқмасдан аэробикаларнинг барча турлари орасида энг машхур фитнесс дастури деб аташ мумкин. Натижа қисқа вақт ичида кўринади ва бир неча машғулотлардан сўнг сезилади. Ҳар бир дарс давомида:

  • юрак-қон томир, нафас олиш ва асаб тизими мустаҳкамланади;
  • Оёқ ва белнинг шакли тўғирланади;
  • Вестибуляр аппаратлар иши яхшиланади;
  • Вазн камаяди ва барча мушакларнинг тонуси кўтарилади;
  • Пластика ва эгилувчанлик яхшиланади;
  • Машқлар пайтида гантелларнинг қўлланилиши қўллар, елкаклар, орқа томон ва пресс мушаклари мустаҳкамланади.

Кам ҳаракатли ҳаёт тарзида степ-аэробика катта фойда келтираи – мунтазам машғулотлар артирит ва остеопорознинг олдини олю бўйича ажойиб профилактикадир. Бундан ташқари, машғулотлар чидамлиликни юзага  келтириб ва бутун организмни соғламлаштиришга таъсир этади.

Ҳар бир степ-аэробик машқи кун бўйи сизга тетиклик ва ёқимли кайфият билан таъминлаш қувватини беради.