Cycling

Cycling – ҳозирги кунда машҳурликнинг энг юқори чўққисида жойлашган фитнес йўналишидир. Уни жиддий юкламаларни афзал кўрган ва тезда ўз мақсадларига эришишга интилган эркак ва аёллар томонидан танланади. Сайклардаги машғулотлар – махсус машқ велосипедлари – жадал суъатда ўтади ва тоғ велосипедида нотекис жойлар бўйлаб юришни мукаммал тарзда тақлид қилади. Машқ давомида инструктор ҳаракатларнинг темпини ва тренажердаги тананинг ҳолатини ўзгартиради, бу сизни тоғларга кўтарилиш, тезлашиш, пастга тушиш ёки тўхташ билан солиштириш мумкин бўлган юкламаларни ҳис қилиш имконини беради.

Cycling машғулотининг афзалликлари

Cycling гуруҳ машғулотларига мунтазам равишда ташриф буюриш инсонга:

  • чиройли ва қаттиқ тананинг эгаси бўлиш,
  • чидамлиликни ривожлантириш,
  • ўпкани ривожлантиш,
  • юракни мустаҳкамлаш,
  • терининг ҳолатини яхшилаш,
  • тўпланган ёғдан қутулиш,
  • организмдаги метаболик жараёнларни нормаллаштириш,
  • мия фаолияти фаоллашади (тўқималар ва органларнинг кислород билан жадал таъминланиши ҳисобига),
  • эмоционал ва руҳий ҳолатни тартибга солиш.

Юқори тезлик билан машқ пайтида сиз 700 килокалориягача йўқотишингиз мумкин, бу эса, югириш йўлакчасидан 2,5 марта  самарали. Ҳафтада 2-3 марта машғулотларда қатнашиш тананинг ҳажмини камайтириш ва кайфиятни оширишга кафолат беради.

Гуруҳ машҳулотларининг мухлислари Cycling ни, айниқса, соғлом рақобат ва спорт руҳини шакллантириши учун яхши кўришади. Мураббий даражасига эришиш истаги ва илғор ўқувчилардан орқасида қолмаслик туйғуси, ўз натижаларини яхшилашга ҳаракат қилади, бу еса ажойиб кайфиятга эришишга ва идеал тананинг шаклларига эга бўлишга олиб келади.