Booty Blast

Booty Blast – бу оёқ ва думба қисм мушакларини атрофлича яхшилашга ва мукаммал рельефга эришишга имкон берувчи дастурдир. Махсус танланган мусиқа машғулот давомида динамик муҳитни яратади ва ижобий кайфиятни шакллантиришга ёрдам беради. Машғулот (кам ҳолларда ўртача) интенсив темпда ўтказилади. Лекин бутун машқ давомида мушакларнинг максимал кучланиши сақланиб туради. Гиламча устида бажарилган тортилиш машқлари машғулотни якунлайди.

Booty Blast дастури фойдали томонлари

Ушбу самарали машғулот стандарт аэробик машқлардан фарқ қилади ва ўз эътирозсиз афзалликларига эга:

  • чиройли мушаклар рельефини шакллантиришг ёрдам беради;
  • муаммоли зоналарнинг контурларини тўғирлайди;
  • мушаклар кучини ривожлантиради, қоматни яхшилайди;
  • психологик ҳолатни нормага келтиради;
  • камк тайёргарликка эга организмга зарар етказмайди.

Booty Blast комплекси қоматини яхшилаш ва мушакларни мустаҳкамлашни истаганлар учун айни тўғри келадиган дастурдир. Дастур фаол машғулотларни ёқтирадиган одамлар томонидан танланади.

Кучли ва чиройли танани орзу қиляпсизми? Ўзингизнинг машғулотлар дастурингизга албатта Booty Blast машқларини киритишни унутманг.