Body Balance

Body Balance- бу Хитой гимнастика, Тай-чи, пилатес ва йога элементларини бирлаштирган машғулотлар дастуридир. Ҳар бир машқнинг асосий мақсади тана шаклларини босқичма-босқич ва ҳар томонлама идеал ҳолатга келтиришдир. Одатда, машғулотлар хотиржам суръатда ўтади ва бир соатча давом этади. Шу вақт мобайнида иштирокчилар ҳар бир мушак гуруҳи устида ишлашга улгуришади ва эмоционал ҳолатини тартибга соладилар.

Body Balance афзалликлари

Ушбу турдаги машғулотлар интенсив машқ турларини ёқтирмайдиган, аммо айни пайтда ўз соғлиғига ғамхўрлик кўрсатадиганлар учун айни тўғри келади. Body Balance машғулотларига мунтазам равишда ташриф буюриш:

  • мушакларнинг мослашувчанлигини ошириш ва уларни таранг ва кучли қилиш;
  • бўғимларнинг ҳаракатчанлигини ривожлантириш;
  • қоматни ростлаш;
  • умуртқа поғанасини мустаҳкамлаш;
  • тана силуэтини яхшилаш;
  • мувофиқлаштиришни такомиллаштириш;
  • турли хил машғулот турларида фойдаланиладиган солом нафас олишни ўрганиш;
  • тананинг тўлиқ бўшашишига эришиш;
  • стрессдан халос бўлиш;
  • фикрларни тартибга солишга олиб келади.

Body Balance “Осойишта Фитнесс” циклидаги энг самарали (энергия сарфи нуқтаи назаридан) дастур деб аталади. Мунтазам равишда машғулотларда иштирок этсангиз, аста-секин, лекин барқарор ортиқча килограммлар билан хайрлашасиз. Ҳар бир машғулотда тажрибали мураббийлар шинам, деярли медитатив муҳитни яратадилар, бу эса руҳ ва тананинг ўзаро уйғунликка эришишига ёрдам беради.

Body Balance машғулотлари зали эшиклари кўп вақтдан бери фитнес-мухлислар бўлганлар ва янги бошланувчилар учун очиқдир. Ҳомиладор аёллар, ёш оналар ва қариялар учун дастурлар мавжуд.

Бизнинг машғулотимизга келинг ва сиз бадан ва руҳнинг уйғунлигига эришасиз!