BeFit kids

BeFit kids – бу болалар аудиторияси учун ўзига хос  ва тўлиқ мослаштирилган фитнес дастуридир.

BeFit kids фарзандингизни болаликдан спорт билан дўстлашишга, фойдали одатлар эгаллашга ҳамда бутун ҳаёти учун учун мукаммал саломатликка эга бўлишга ёрдам беради! Болалар билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга бўлган клубимиз мураббийлари ҳар бир машқда ажойиб ижобий муҳитни яратадилар. Ёш иштирокчиларни бир жойда ўтирмасликка ундайдиган махсус танланган ритмик мусиқа бунга катта таъмир ўтказади. Тўғри ҳисобланган машғулот вақти болаларга сифатли машғулот ўтказишга ва бир вақтнинг ўзида толиқмасликка имкон беради.

BeFit kids туфайли бола баркамол жисмоний ривожланиши учун зарур бўлган кардио юкламани олади. Махсус куч комбинациялари ўрганиш орқали аста-секин болаларни ўзларини енгишга ундайди ва соғлиғини мустаҳкамлашга  ёрдам беради.

Бундан ташқари, BeFit kids:

  • Ортиқча вазн билан курашишга,
  • Куч-қувват ва чидамлиликни яхшилашга,
  • Мувофиқлаштиришни ривожлантиришга,
  • Ажойиб қоматга эга бўлишга,
  • Тананинг гўзал ва қулай силуэтини шакллантиршга муваффақиятли ёрдам беради.

BeFit kids машғулотлари болага психологик нуқтаи назардан ҳам сезиларли фойда келтиради.

Машғулотларга мунтазам қатнашувчи болалар қуйидаги имкониятларга эга бўлишлари мумкин:

  • Ўзида ишонч ҳосил қилиш,
  • Депрессияниенгиб ўтиш,
  • Ўзига бўлган ҳурматни ошириш,
  • Ўзини енгиб ўтишни ўрганш,
  • Интизомни севиш,
  • Соғлом спорт ҳаяжонига одатланиш,
  • Янги дўстлар ортириш,
  • Етакчилик кўникмаларини олиш.

Болангизни фитнесс клубимизга олиб келинг ва унга ўз кучига ишонч ва соғлом келажакни совға қилинг!