Бўш иш ўринлари

Бўш иш ўринлари:

«BeFiT» да биз ҳамкасбларимизни энг юқори даражада рағбатлантириш ва ривожлантиришга интиламиз. Биз уюшқоқ жамоамизнинг хилма-хиллигини ва тенг имкониятларини қадрлаймиз ва мижозларга юқори сифатли, жаҳон даражасидаги персонал сервис, махфийлик ва хавфсизлигини таъминлаган ҳолда замонавий технологиялар, ҳашаматли пардоз, замонавий дизайнни мужассамлаштирган янги фитнесс ва СПА комплексига таклиф этамиз.

Ҳозирги кунда биз қуйидаги соҳа эгаларини  жалб қилиш ниятидамиз:

  • тозалаш бўйича мутахассис;
  • график дизайнери (масофадан ишловчи)

Номзодлар учун асосий талаблар:

  • одамлар билан тезкор алоқа топиш қобилияти;
  • касбий ўсиш ва касбий малакаларни оширишга интилиш;
  • ҳужжатлар тайёрланишининг асосий тамойилларини тушуниш;
  • натижаларга йўналтирилган;
  • вақтдан кеч қолмаслик;
  • зарарли одатларнинг йўқлиги;
  • анатомия ва физиологиянинг асосини билиши (мураббийлар ва инструкторлар учун);
  • машғулотлар дастурларини ишлаб чиқиш бўйича билимларга эга бўлиши (мураббийлар ва инструкторлар учун);
  • фитнес клубларида иш тажрибаси эга бўлиши.

Сиз ҳақингизда:

Биз ўзига ишончи бўлган номзод турли муаммолар ва қийинчиликларга ва одатий лавозим йўриқномаларидан ташқарида масъулиятни ўзига олишга тайёр бўлишини истаймиз. Агар булар сизни эслатса ва сиз юқори сифатли сервис ҳақида тасаввурга эга бўлсангиз, меҳнатсевар ва мансабда ўсиш учун мисли кўрилмаган имкониятлар қидираётган бўлсангиз, унда сизда ноёб имконият пайдо бўлди.

Муваффақиятли номзод қуйидагиларга эга бўлиши керак:

  • кўркам ташқи кўриниш;
  • динамизм, эътиборлилик, проактивлик ва натижаларга йўналтирилган эътибор;
  • энг кам иш тажрибаси – 1-2 йил;
  • жамоада ишлаш тажрибаси, шунингдек барча вазифаларни мустақил равишда бажариш;
  • хорижий тилларни билиш (керакли кўникма);
  • ёзма ва оғзаки мулоқотнинг ишончли қобилиятлари;
  • MS Office ва бошқа дастурларда ишлашни билган ишончли компютер фойдаланувчиси.

Таълим / малака:

  • ўрта махсус, олий маълумот;
  • сертификатлар;
  • дипломлар;
  • мураббийлик фаолиятини олиб бориш учун лицензия (мураббийлар ва инструкторлар учун).

Афзалликлар:

Бу келажакда кенгайтириш режалари бўлган ҳашаматли фитнес ва СПА комплексига қўшилиш учун ажойиб имкониятдир.

Ушбу иш жойи қуйидагиларни таклиф қилади:

  • белгиланган иш ҳақи;
  • чораклик бонус;
  • сотишдан % (савдо бўлими ходимлари учун);
  • иш вақти давомида бир маротаба овқатланиш;
  • махсус кийим;
  • йиллик таътил;
  • карьерда ўсиш;
  • малака ошириш имконияти (маҳаллий ва халқаро миқёсда).

Резюмени қуйидаги манзилга юборинг: info@befit.uz